Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядро келишуви бўйича ЕИ ва АҚШ билан музокаралардан бош тортди - WSJ
Эрон ҳукумати ядро келишуви бўйича АҚШ ва Европа иттифоқи билан музокаралар олиб боришдан бош тортди. Бу ҳақда икки юқори мансабдор дипломатга таяниб Wall Street Journal нашри хабар берди.
Таъкидланишича, музокаралар яқин ҳафталарда ўтказилмайди. Расмий шахслар ҳозирча бу масала бўйича изоҳ беришмаган.
Бундан аввал АҚШ халқаро воситачилар “олтилиги” иштироки ва Европа иттифоқи воситачилигида Эрон билан ядро келишуви бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирганди. Эрон бунга жавобан ўзига қарши киритилган санкцияларнинг бекор қилинишини талаб қилган.
Аввалроқ Британия, Германия ва Франция Эронни ядро келишувини бузишда айблаганди.
2015 йилда Россия, АҚШ, Франция, Британия, Хитой ва Германия Теҳронга қарши киритилган санкциялар бекор қилиниши эвазига Эрон ядро дастурининг музлатилиши бўйича Эрон билан ядро келишувини имзолаганди. 2018 йил майида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг ушбу келишувдан бир томонлама равишда чиқишини эълон қилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025