Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободдаги квартирада беш талаба жасади топилди. Улар номаълум моддадан заҳарлангани тахмин қилинмоқда
Тошкентнинг Юнусобод туманида беш нафар талаба жонсиз ҳолда топилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, уларнинг мурдалари 27 феврал куни соат 20:50ларда «Фирдавсий» МФЙ, Инжобод кўчасида ижарада яшаб келган уйдан топилган. Жами беш нафар талаба – Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда Инҳа университети 1-босқич талабаси С.Х. вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 27 феврал кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.
Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
18:21 / 24.03.2025
Тошкентда антифриз ичган аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
21:13 / 14.02.2025