Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ҳукумат биносига бостириб киришди
1 март куни кечқурун мухолифат Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб навбатдаги намойишни ўтказади.
Арманистон пойтахти Ереванда бир неча ўнлаб намойишчилар ҳукумат биноларидан бирига бостириб киришди.
Хабар қилинишича, бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфоси талаб қилинаётган норозилик намойиши "Дашнакцутюн" мухолифатчи партияси томонидан уюштирилган.
"Биз Пашиняннинг истеъфосини талаб қиламиз. Ушбу акциямиз орқали биз учун ёпиқ эшиклар йўқлигини ва ҳар қандай ҳукумат биносига кира олишимизни кўрсатиб қўйдик", - деган намойишчилардан бири.
Маълумот берилишича, 1 март куни кечқурун мухолифат Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб навбатдаги намойишни ўтказади.
25 февраль куни Арманистон қуролли кучлари бош вазир ва ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилди. Пашинян бунга жавобан давлат тўнтаришига уриниш бўлганлигини эълон қилди ва мамлакат президентига Арманистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан бўшатиш тўғрисида тақдимнома киритди.
Мухолифат 2020 йил ноябрда Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув имзоланганидан буён Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025