Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йил Тошкент шаҳрида йўлларни таъмирлаш учун қарийб 470 млрд сўм ажратилади
2021 йилда ички ва марказий кўчаларни таъмирлаш учун маҳаллий ва республика маблағлари ҳисобидан жами 467,3 млрд сўм сарфланади, 155та маҳалла ички йўллари таъмирдан чиқарилади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов 1 март куни пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда шу ва бошқа маълумотларни тақдим этди.
“Жорий йилда Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мавжуд ички йўлларни таъмирлаш бўйича жами 155та маҳаллада, 68та марказий кўчада 467,3 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Шундан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 8 февралдаги қарорига асосан, жами 155та маҳалла ички кўчаларини таъмирлашга республика бюджетидан 74,7 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 22 февралдаги қарорига асосан жами 68та марказий ва 269та ички кўчалар таъмирланишига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 147 млрд сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилган”, дейди у.