Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт йилда ижтимоий соҳага 22 миллиард доллар ажратилган – Беҳзод Мусаев
Кеча, 2 март куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан «Очиқ мулоқот: ижтимоий соҳа – кеча, бугун, эртага» мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 2020 йил ижтимоий соҳа учун масъулиятли йил бўлганини таъкидлаб, соҳа давлат бюджетининг асосий қисми йўналтириладиган тармоқ эканлигини айтди.
Маълум қилинишича, 2017-2020 йилларда ижтимоий соҳага 188,8 триллион сўм (22 миллиард доллар атрофида) маблағ ажратилган. Халқ таълими тизимининг бюджети эса сўнгги тўрт йил ичида 3,3 бараварга оширилган.
Шунингдек, 2021 йилда 31та янги мактаб қуриш, 320та мактабни таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш учун бюджетдан 2 триллион сўм ажратилади.
Мавзуга оид
16:05 / 26.12.2024
Бюджет ҳисобидан қурилаётган объектларга 30 фоиз миқдорида аванс ажратилади
17:31 / 28.11.2024
Президентга ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди
16:28 / 23.09.2024
Беҳзод Мусаев янги лавозимга ўтказилди
16:19 / 23.09.2024