Австралиянинг Qantas авиакомпанияси “сирли” парвозларни йўлга қўйди
Австралиянинг Qantas авиакомпанияси йўловчилар учун номаълум манзилли парвозларни йўлга қўйганини эълон қилди. Компанияда ушбу рейслар “сирли рейслар” деб аталиб, улар пандемия сабабли чегаралар ёпиқ қолаётган ҳозирги шароитда ички парвозларни жонлантиришга қаратилган.
Эътиборлиси, йўловчилар қаерга учаётганларини билмайдилар. Рейслар Мельбурн, Брисбен ва Сиднейдан 120 кишилик Boeing 737 самолётларида амалга оширилади.
Самолёт маршрути йўловчилар қаерга учаётганларини билиш имконига эга бўлишлари учун ўриндиқларда ўрнатилган экранларда акс этиб туради.
Эконом-синфга чипталар нархи 737 Австралия доллари (575 доллар), бизнес-синфга эса 1579 Австралия доллари (1232 доллар) туради. Чипталар ичига бортда овқатланиш ва ташриф жойидаги экскурсия дастури ҳам киритилган.
Барча рейслар бир кунлик бўлади: парвоз эрталаб амалга оширилиб, 2 соатча давом этади ва кечаси ортга қайтилади. Qantas ҳар бир сафар учун умумий таъриф бериб ўтган: Сиднейдан рейс тропик ўрмонлар, баданда шўр сувни ҳис қилишни ва пляжда тушлик қилишни яхши кўрувчилар учун тавсия қилинмоқда; Мельбурндан рейс эса “очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришни, тансиқ таом ва винони ҳамда маҳаллий деҳқон бозорларини яхши кўрувчилар” учун таклиф қилинмоқда.
Qantas’да таъкидланишича, авиакомпания бундай “сирли” рейсларни 1990-йилларда ҳам амалга оширган.
Чегаралар ёпиқ қолаётган ва мунтазам рейслар бекор қилинган ҳозирги шароитда кўплаб авиакомпаниялар йўловчиларни жалб қилишнинг янги йўлларини изламоқда. Мисол учун, Тайваннинг EVA Air авиакомпанияси Японияда қўнишсиз “Японияга рейсларни”, Брунейнинг Brunei Airlines авиакомпанияси эса экскурсия ва тушликни ўз ичига олувчи соҳилбўйи узра рейсларни йўлга қўйди.
Qantas’нинг ўзи ҳам 2020 йилда Австралиянинг диққатга сазовор жойлари устидан экскурсия парвозларини уюштирганди.
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024