Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёллар орасида коррупция ҳолатлари бўйича тадқиқот олиб борилмаган – Умида Тўхташева
Тошкентда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёллар етакчи лавозимларда: COVID-19 пандемияси шароитида тенг ҳуқуқли келажакка эришиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева ҳам нутқ сўзлади.
Тадбирнинг савол-жавоб қисмида Kun.uz мухбири агентлик директори ўринбосарига шундай савол берди:
– Одатда биз коррупционерлар деганда эркакларни тасаввур қиламиз. Мана, гендер тенглик тўғрисида кўп гаплар гапирилмоқда, аёллар турли лавозимларга тайинланмоқда. Айнан аёллар орасида коррупция ҳолатлари ўрганиляптими?
Умида Тўхташева саволга қуйидагича жавоб берди:
– Аёллар орасида коррупция ҳолатлари бўйича ҳозирча алоҳида тадқиқот олиб борилмаган. Лекин шуни айтишимиз мумкинки, аёлларда коррупцияга мойиллик эркакларга нисбатан анча паст бўлади. Чунки аёл биринчи навбатда она, у фарзандлари келажаги, оиласи тинчлигини ўйлайди.
Тадбирда иштирок этаётган Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам мавзу бўйича ўз фикрларини билдирди:
– Бу жуда муҳим ва қизиқарли масала. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келажакда бу борада алоҳида ўрганишлар олиб боришни тавсия қиламиз.
Мавзуга оид
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13:37 / 18.05.2025
Ички ишларнинг икки ходими катта миқдорда пора билан ушланди
10:20 / 15.05.2025