Жамият | 19:15 / 04.03.2021
39486
2 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентда 4500 ўринли «Сирож Солиҳ» жоме масжиди очилди

Кеча, 3 март куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Сирож Солиҳ» жоме масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди. Kun.uz мухбирлари ушбу муҳташам масжиддан фотожамланма тайёрлади.

Масжид масъул ходимларининг маълум қилишича, лойиҳа 2000 метр квадрат майдонда миллий ва замонавий услубларнинг ўзаро уйғунлиги асосида барпо этилган ва 4500га яқин намозхонни ўз бағрига сиғдиради. Бу ерда аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ҳам қурилган.

Масжиднинг асосий хонақоҳи икки қаватдан иборат. Бундан ташқари, бу ерда ертўла, анжуманлар зали, сайт фаолияти учун алоҳида видеостудия мавжуд.

Масжид қурилиши 2019 йилда бошланган ҳамда икки йил давомида ҳашар йўли билан ҳомийлар кўмагида барпо этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотларига кўра, Тошкентнинг Қорақамиш мавзесида жойлашган «Сирож солиҳ» жоме масжиди собиқ шўролар давридаги қатағон сиёсати оқибатида ўз юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлган Сирожиддин Солиҳ исмли ватандош васиятига биноан, 1990-йилларда унинг маблағлари ҳисобидан қурилган.

Мустақиллик йилларидан то 1996 йилгача маҳаллий масжид бўлган, 1996 йилдан жоме масжид мақомида фаолиятини бошлаган. 2009 йилда таъмирланган, 2019 йилдан эса масжидни бутунлай қайта қуриш ишлари бошланган.

Мавзуга доир:

Фаррух Абсаттаров,
Муҳаммаджон Ғаниев.

Мавзуга оид