Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокурор Гулжаҳон Йўлдошевага 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини сўради
4 март куни Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан кўрилаётган иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан прокурорлар томонидан қўйилаётган айблов ўқиб эшиттирилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Суднинг музокара қисмида давлат айбловчилари Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан молиявий ҳамда марҳум Ф.Рустамовнинг ўлими юзасидан айбловни ўқиб эшиттирди.
Aйбловга кўра, Йўлдошевага ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди (мансабга совуққонлик билан қараш одам ўлишига сабаб бўлиши), 209-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран содир этилган мансаб сохтакорлиги) ва 167-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган (жуда кўп миқдордаги маблағни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноятларни содир этган деб топиб, жиноятлар мажмуйи бўйича узил-кесил 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаш сўралди.
Йўлдошева ва бошқаларнинг адвокатлари қўйилган айбловлар асоссиз эканини айтиб, суднинг музокара қисмида ҳимояси остидаги шахслар бўйича сўнгги сўзларини баён этишди.
Судланувчи Шейхназар Рўзметовнинг адвокати суддан музокара сўзига тайёрланиш учун муддат сўради ва унинг музокара нутқи кейинги суд мажлисига қолдирилди.
Суд 15 мартга қадар танаффус эълон қилди.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025