Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфон эгаларининг шахсий маълумотларини тарқатадиган асосий иловалар маълум қилинди
Мутахассисларнинг аниқлашларича, иловаларнинг 80 фоизи фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини йиғиш билан шуғулланади.
Экспертлар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини учинчи шахсларга фаоллик билан тарқатадиган иловаларни аниқлашди. Киберхавфсизлик билан шуғулланадиган pCloud компанияси бу борадаги ҳисоботни эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, шахсий маълумотларни энг кўп тарқатадиган илова Instagram иловаси бўлиб, у фойдаланувчиларга тегишли маълумотларнинг 79 фоизини тарқатади.
Кейинги ўринларда маълумотларнинг 57 фоизини бўлишадиган Facebook ҳамда 42 фоиз маълумотни бошқаларга узатадиган YouTube иловалари туради.
pCloud мутахассисларининг аниқлашларича, иловаларнинг 80 фоизи фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини йиғиш билан шуғулланади.
Компания шунингдек, ўз фойдаланувчиларига тегишли маълумотларни камроқ тарқатадиган ёки умуман тарқатмайдиган иловаларни ҳам маълум қилишган. Булар Skype, Microsoft Teams, Clubhouse, Netflix, Signal ва Telegram иловаларидир.

Мавзуга оид
16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
16:24 / 22.03.2025
Россияда Instagram’да реклама жойлаганлар жарима тўлайди
12:02 / 09.01.2025