Фан-техника | 12:20 / 06.03.2021
13846
4 дақиқада ўқилади

Яқинларга комиссиясиз пул ўтказмалари юборишнинг уч йўли

Фото: CONTACТ

CONTACТ тўлов тизими пул ўтказмаларини комиссиясиз рублларда юбориш ҳамда Ўзбекистон ҳудудидаги пул чиқариш шохобчаларида АҚШ доллари ва евро олишнинг 3 ишончли усулини тақдим этади.

Пул ўтказмаларини CONTACТ тизими бўйича қандай қилиб юбориш мумкин?

 «CONTACT – Пул ўтказмалари» мобил иловаси орқали

 «CONTACT – Пул ўтказмалари» иловасидан фойдаланишни бошлаш учун уни Play Market ёки Apple Store' дан юклаб олиш ва мобил телефонингиз рақами орқали авторизация қилиш кифоя. CONTACT пул ва мижозларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Шу сабабли ўтказмалар энг замонавий криптографик ҳимоя билан таъминланган, барча маълумотлар эса ҳимояланган алоқа каналлари орқали юборилади.

Ўтказма реал вақт режимида тўлов учун тайёр бўлади. Бундан ташқари, фойдаланувчилар илова орқали қуйидаги амалиётларни амалга оширишлари мумкин:

• ўтказма ҳолатини кузатиш;

• аввалроқ юборилган исталган ўтказма амалиётини такрорлаш;

• офлайн тўловлар учун жўнатма ва тўлов пунктларини топиш.

Онлайн пул ўтказмалари ёрдамида

Пул ўтказмаларини амалга оширишнинг бошқа усули  https://online.contact-sys.com/ сайтида онлайн тарзда бажарилади.

Мазкур ҳолатда Интернет тармоқларида Visa, MasterCard, Maestro, МИР ва Россия банклари томонидан ишлаб чиқарилган ҳар қандай банк карталари орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

CONTACT тизимининг хизмат кўрсатиш пунктларида

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини Россия ҳудудидаги CONTACT тизими пунктлари орқали амалга ошириш мумкин. Қабул пунктларининг тўлиқ рўйхатини сайтда топиш мумкин: https://www.contact-sys.com/where

Пул ўтказмаларини юбориш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

- Пул ўтказмасини юборишга қулай пунктга ташриф буюриш;

- Операторга манзилсиз тўлов юбориладиган мамлакат, шунингдек, пул миқдори ва қабул қилувчининг ФИШ ҳақида маълум қилиш;

- Шахсиятингизни тасдиқловчи ҳужжат ва миграция картангизни кўрсатинг;

- Кассага пулни юбориш учун ўтказма ва комиссия суммасини киритинг;

- Қабул қилиб олувчи кишига юборилган пул ўтказмаси рақамини маълум қилиш.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан чиқарилган Uzcard Тўлов тизими карталарини тўлдириш хизмати ҳам мавжуд. Хизматдан офлайн тарзда CONTACT хизмат кўрсатиш пунктлари тармоқларида ҳам, шу билан бирга мобил илова ва  https://online.contact-sys.com/ сайтида ҳам онлайн фойдаланиш мумкин.

CONTACT ҳатто масофадан туриб ҳам яқинроқ бўлиш учун!

CONTACT ҲАҚИДА

CONTACT тўлов тизими 1999 йилдан бери фаолият олиб боради ва биринчи Россия пул ўтказмалари тизими ҳисобланади. КИВИ Банк (АЖ) CONTACT тизимининг оператори бўлиб, ташкилий, ҳисоб-китоб-клиринг ҳамда ахборот-техник функцияларини амалга оширади.

Ҳозирги вақтда CONTACT жаҳон пул ўтказмалари бозорида етакчилардан бири саналади. Россия ва дунёнинг 1000 дан ортиқ  молия институтлари CONTACT ҳамкори ҳисобланади. CONTACT халқаро тармоғи 180 дан ортиқ мамлакатларда 670 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш пунктлари  - банк бўлинмалари, тўлов терминаллари, банк тўлов агентликлари офислари ва бошқаларни ўз ичига олади.

Реклама ҳуқуқи асосида