Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шерлар» ниҳоят уддалади. «Пахтакор» Самарқандда тарих яратган ўйиндан катта галерея
Ўзбекистон суперкубогининг янги соҳиби аниқланди. Самарқандда олтинчи марта ўтказилган суперкубок учрашувида «Пахтакор» совриннинг амалдаги соҳиби «Насаф»ни мағлуб этди. «Пахтакор» учинчи уринишда ўз тарихида илк марта суперкубокни қўлга киритди.
Собиқ «Насаф» футболчиси Драган Черан бошқа бир собиқ «Насаф»чи Фаррух Сайфиевнинг узатмасидан кейин ўйиндаги ягона голни урди. Ўйин давомида «Насаф» агрессивроқ ва фаолроқ ўйин кўрсатди. «Пахтакор» эса биргина имкониятдан фойдаланиб, ғалабани илиб кетди.
Шу куни «Насаф»га кўпроқ тажриба етишмади, тўғрироғи, жамоа футболчиларида. Масалан, қаршиликлар жуда кўп ҳужум қилишди, лекин ҳужум чизиғидаги ёш йигитлар имкониятлардан фойдалана олишмади. Tribuna.uz мухбирлари учрашувни Самарқандда кузатишди ва қуйида суперкубок ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.



























Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025