Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияга қарши киберҳужумлар уюштирмоқчи – ОАВ
Бундан ташқари, Вашингтон Хитойга қарши киберҳужумлар уюштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
АҚШ ҳукумати яқин уч ҳафта ичида Америка ҳукумати тармоқларига қилинган киберҳужумларга жавобан Россияга қарши бир нечта киберҳужумлар уюштиради. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Газетанинг ёзишича, ҳакерлик ҳужумлари махфий тарзда амалга оширилади ва дунё сезмайди, аммо «Россия разведкаси, қуролли кучлари ва президент Владимир Путин» учун сезиларли бўлади.
Киберҳужумлар иқтисодий санкциялар билан уйғунликда амалга оширилади. NYT манбаларининг сўзларига кўра, бу федерал тармоқларга қилинган ҳужумлар учун президент Жо Байден маъмуриятининг жавоби бўлади.
Бундан ташқари, Вашингтон Хитойга қарши киберҳужумлар уюштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. 2 март куни Microsoft ХХР ҳукуматига қарашли Hafnium ҳакерлар гуруҳи компаниянинг почта сервисларига ҳужум қилгани тўғрисида хабар берганди..
Америка ҳукумат ташкилотлари ва йирик компанияларига ҳакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақида ўтган йилнинг декабрида маълум қилинганди. Вашингтон ушбу ҳужум учун Россия ташқи разведка хизматига ишлайдиган Cozy Bear ҳакерлик гуруҳи жавобгар деб топган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025