Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Johnson & Johnson ЕИга вакцина етказиб беришда муаммолар бўлиши тўғрисида маълум қилди
Компания вакилининг сўзларига кўра, бунинг сабаби ингредиентлар ва вакцина тайёрлаш учун жиҳозлар етишмовчилигидир.
Американинг Johnson & Johnson компанияси Евроиттифоққа йилнинг 2-чорагида коронавирусга қарши вакцинани зарур ҳажмда етказиб беришда муаммолар бўлиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг маълумот беришича, компания вакили бу муаммодан Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни хабардор қилган. Унинг сўзларига кўра, бунинг сабаби ингредиентлар ва вакцина тайёрлаш учун жиҳозлар етишмовчилигидир.
Компания 2021 йилнинг 2-чорагида ЕИ олишни мўлжаллаётган 55 млн доза вакцина етказиб бера олмаслигини таъкидлаган.
Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцинаси учинчи синов босқичида АҚШда 72 фоиз ва вируснинг янги мутацияси аниқланган ЖАРда 57 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилганди.
Феврал охирида АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) Johnson & Johnson вакцинасини маъқуллади.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025