Ўзбекистон | 11:27 / 09.03.2021
4576
2 дақиқада ўқилади

“Қайтиб уйимга бора олармикинман, деган хаёл бўлади” – буйрак дарди билан оғриган бемор халқимиздан ёрдам сўрайди

Бемор Лутфулло Латипов Тошкент вилояти, Бекобод туманида яшайди. У 2018 йилдан бери буйрак етишмовчилиги билан оғрийди ва жуда мураккаб муолажаларни узлуксиз олишга мажбур.

Лутфулло Латиповнинг айтишича, ўтган 3 йил унинг ҳаётидаги энг қийин давр бўлди. Бу дард бемор аҳволини тобора оғирлаштирмоқда.

“Диализга қатнайман. Бошида ҳафтасига бир марта борар эдим. Ҳозир ҳафтада 3 марта бу муолажани қабул қиляпман. Шифокорлар буйрак кўчириш бўйича операция қилиш кераклигини айтишди. Лекин моддий аҳволим ёмонлиги туфайли операция тўхтаб турибди”, – дейди у биз билан суҳбатда.

Маълум бўлишича, Лутфулло Латипов қишлоқдаги фермер хўжалигида ишлайди. Бор даромади деҳқончиликдан. Унинг юрагини эзаётган энг ёмон ўй фарзандлари отасиз қолиши ҳақидаги ўйлардир.

“Агар иложи бўлса, халқимиздан операция учун моддий ёрдам беришларини сўрайман. Жарроҳлик амалиётига 80 миллион сўм зарур экан. Қариндош-уруғлар ҳам ёрдам беришяпти, анчасини тўплаб қўйдик, аммо охирига етказа олмаяпмиз. 3 нафар фарзандим бор. Уларнинг отасиз қолишларини кўз олдимга келтира олмайман. Бу жуда оғир касаллик. Уни бошидан ўтказган билади.

Диализда уч соат ётишнинг ўзи бўлмайди. Бу вақт давомида одам ҳар хил ҳолатга тушади. Қон босими гоҳ пасайиб, гоҳида кўтарилиб кетади. Баъзида беҳуш бўлиб қоламан. Шу 3 соат ичида қайтиб уйимга бора олармикинман деган хаёл бўлади”, – дейди бемор.

 Лутфулло Латиповга тегишли маълумотлар:

  • Uzcard: 8600 0417 7085 4702 (Лутфулло Латипов номида)
  • Виза: 4187 8000 0053 6698
  • Сбербанк: 4279 3806 7068 2691 (Орифхон Ғанихонов номида)
  • Телефон: +(94) 923 24 06

Исломбек Умаралиев, тасвирчи Муҳиддин Қурбонов.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид