Жамият | 07:49 / 10.03.2021
5355
1 дақиқада ўқилади

Дарахт кесган фуқародан пора талаб қилган экология ходими ушланди

Фарғона вилояти Данғара тумани “Тумор” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. Жиззах вилояти Зарбдор тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ундан пора талаб қилишаётганлигини билдирган. 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳаммаси А.А.нинг Зарбдор туманидаги “Тошкесган” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан бир нечта дарахтларни кесишидан бошланди. 

Қайд этилишича, бундан хабар топган туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими ходимлари С.Т. ва М.О. қонунбузарга чора кўрмаслик эвазига 2 миллион сўм пора сўрашган.

А.А.нинг аризаси асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилди. Натижада 1 миллион сўм пора олган С.Т. ушланди. 

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид