Гондурас президенти АҚШга гиёҳванд модда олиб киришга алоқадорликда гумон қилинмоқда

Фото: EPA-EFE
Нью-Йорк штати Жанубий округи федерал прокуратураси Гондурас президенти Хуан Орландо Эрнандесни АҚШга гиёҳванд модда олиб киришга алоқадор деб ҳисобламоқда.
Бу ҳақда федерал прокурор ёрдамчиси Жейкоб Гатуиллег гондураслик Жованни Фуэнтес Рамирес иши бўйича суд мажлисида айтиб ўтди. Рамирес гиёҳванд моддалар сотишга алоқадорликда айбланмоқда. Гатуиллегнинг айтишича, Гондурас президенти Рамирес билан учрашувларда АҚШга кокаин моддасининг олиб кирилишини йўлга қўймоқчилигини айтгани ҳақида гувоҳлар кўрсатмалари бор.
Прокурор ёрдамчисининг таъкидлашича, Эрнандес ва Рамирес ўртасидаги бундай учрашувлар 2013 ва 2014 йилларда бўлиб ўтган. Бу ҳақда Хосе Санчес исмли гувоҳ кўрсатмалар берган. Бироқ Эрнандеснинг адвокатлари Санчеснинг кўрсатмаларига ишониш керакмаслиги айтишган, чунки АҚШ бу кўрсатмалар эвазига унга бошпана беришга тайёр.
Прокуратура версиясига кўра, Гондурас президенти оғуфурушлардан пора олган ва бунинг эвазига уларга бемалол ҳаракатланишга ижозат берган ҳамда нарколабораторияни қўриқлаш учун ҳарбийларни жалб қилган. Бироқ Эрнандес бу айбловларни рад этмоқда. Айтиш жоиз, АҚШ ҳукумати унга расман ҳеч қандай айблов билдирмаган.
Гондурас президентининг укаси Хуан Антонио Эрнандес 2019 йил октябрда АҚШда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбдор деб топилган. Ўшанда прокуратура вакиллари “Синалоа” наркокартелининг собиқ раҳбари Хоакин Гусман Гондурас президентига 1 млн доллар пора берганини айтишган. Бироқ Гондурас президенти бу айбловларни рад этган.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

01:04
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди

23:09 / 11.04.2025
Трамп даврида федерал бюджет харажатлари 154 млрд долларга ошди

22:13 / 11.04.2025
Трамп тарифлари инвесторларнинг АҚШ облигация бозорларидан қочишига олиб келди

20:19 / 11.04.2025