Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда ниқобдан воз кечиш бўйича режалар йўқ»
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вирусдан ҳимояланиш учун тавсия этиладиган ниқоблардан яқин орада воз кечиш режаси йўқлигини маълум қилди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, Нурмат Отабеков Ўзбекистонда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа, антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаётганини айтиб ўтди.
«Бекор қилиш деган гап йўқ. Балки бирор эркинликка берилгандирмиз, лекин вирус атрофимизда юрибди, у орамизда. Нега бекор бўлиши керак? Кўряпман, айримлар ниқоб тақмаяпти. Бу хато. Одамлар жамоат хавфсизлиги учун ҳам ниқоб тақиши керак.
Биласизми, кўплаб давлатларда бирор касаллик бўлмаган тақдирда ҳам ниқоб тақишади. Чунки бу соғлиқ учун керак. Бизда дока ниқоб, ижтимоий масофа, антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаяпти. Қайтараман, Ўзбекистонда вирус бор», деди Нурмат Отабеков.
Аввалроқ, Нурмат Отабеков Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тан олган вакциналардан фойдаланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
17:56 / 28.08.2024
АҚШда жамоат жойида ниқоб таққан йигит ҳибсга олинди
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
14:59 / 05.06.2024