Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йил АҚШ тарихида энг кўп ўлим қайд этилган йил бўлгани маълум қилинди
Қайд этилишича, коронавирус ўлимга сабаб бўлган касалликлар орасида юрак-қонтомир ва онкологик касалликлардан сўнг учинчи ўринни эгаллаган.
Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил АҚШ тарихида энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган йил бўлди. Бу ҳақда касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига (CDC) таяниб Politico хабар берди.
"Ўтган йил натижасига кўра, COVID-19 сабабли АҚШда ўлим даражаси 15 фоизга ошди, бу Қўшма Штатлар тарихидаги энг кўп ўлим қайд этилган йил ҳисобланади", - дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, CDC вакиллари тасдиқлаган расмий маълумотлар яқин кунларда эълон қилинади. Касалликлар ва ўлим ҳолатлари бўйича мазкур расмий ҳисоботда ёш, ирқ ва демографик гуруҳларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотлар этилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, коронавирус ўлимга сабаб бўлган касалликлар орасида юрак-қонтомир ва онкологик касалликлардан сўнг учинчи ўринни эгаллаган.
Марказ хабарига кўра, АҚШда 2020 йилда 3 миллион нафардан ортиқ киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ коронавирус юқтирганлар ва касалликдан вафот этганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025