Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк бошқаруви 2021 йил 11 мартда асосий ставкани йиллик 14,0 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк хабарида айтилган.
Қайд этилишича, бу қарор 2021 йил якунида инфляциянинг оралиқ мақсадли кўрсаткичи – йиллик 10 фоиздан паст даражасига эришиш ва иқтисодий фаоллик барқарор тикланиши учун етарли шароит яратиш, шунингдек, инфляцион кутилмаларни пасайтиришга қаратилган пул-кредит сиёсати жорий йўналишини давом эттириш мақсадида қабул қилинди.
Таъкидланишича, 2021 йил январ-феврал ойларида йиллик инфляция даражаси мавсумий омиллар ва озиқ-овқат нархлари ўсиши таъсирида бироз тезлашди ва мос равишда 11,6 ва 11,4 фоизни ташкил этди.
Озиқ-овқат нархларининг ўсиши умумий инфляцияга сезиларли оширувчи таъсир кўрсатишда давом этаётгани айтилади. Хусусан, ушбу гуруҳ бўйича нархлар йиллик ҳисобда ўртача 14,6 фоизга ошди ва умумий инфляцияга оширувчи таъсири 6,2 фоиз бандни ташкил этди.
Жорий йил январ-феврал ойларида озиқ-овқат маҳсулотларидан шакар, ўсимлик ёғи, товуқ гўшти ва мева-сабзавотлар нархлари ўсиши умумий инфляцияга салмоқли ҳисса қўшди. Хусусан, шакар нархи 3,7 фоизга, ўсимлик ёғи – 3 фоизга, товуқ гўшти – 5,7 фоизга, мева ва ёнғоқлар – 5 фоизга, сабзавот ва дуккакли маҳсулотлар – 3,2 фоизга ўсди.
Билдирилишича, ташқи сектордаги ўзгаришлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги нархлари деярли бир йилдан бери давом этаётган ўсиши қисқа муддатли истиқболда инфляцияга оширувчи босимни юзага келтириши мумкин.
Шу билан бирга, 2021 йил дастлабки ойларида ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларининг ҳам бироз тезлашиши қайд этилди. Ушбу гуруҳдаги товар ва хизматлар нархлари ўсиши, асосан, ҳудудларда йил бошида совуқ сув тарифларининг бозор нархларига тўғриланиши, айрим маҳсулотларга нисбатан акциз солиғи индексация қилиниши, шунингдек, бензин нархи ўсиши каби омиллар билан изоҳланади.
Йил бошидан буён аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари мос равишда 16,3 фоиз ва 17 фоизгача пасайган бўлса ҳам, инфляциянинг амалдаги ҳамда прогноз кўрсаткичларидан юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025