Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аллоҳ сиз учун жаннатда бир уй бино қилади» – Иттифоқ масжиди қурилишига ҳисса қўшинг
Аллоҳнинг ер юзидаги уйи ҳисобланган масжидлар қурилиши билан танишиш мақсадида бу сафар Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ташриф буюрдик.
Бекобод тумани Бунёдкор маҳалласида жойлашган «Иттифоқ» жоме масжидининг ҳозирги биноси анча эскириб, маҳаллий жамоатни ҳам сиғдиролмай қолганди. 750 намозхонга мўлжаллаб барпо этилаётган янги масжид Бунёдкор маҳалласи ва яқин атрофдаги 5 мингга яқин аҳолига хизмат хизмат қилади.


Масжид имом-хатиби Ислом Нормуродовнинг айтишича, халқнинг кўмаги билан масжиднинг деворлари кўтарилиб шу ҳолга келтирилган.

“Айни вақтда масжидни гумбаз қисми учун цемент маҳсулотлари, бурчаклар (уголок – қурилиш материали) ҳамда етишмай турибди. Шунингдек, масжидга қурилишида ишлаган усталарнинг иш ҳақилардан ҳам қарздорлик мавжуд.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида «Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилади», - дея марҳамат қилади. Биз ҳам юртдошларимизни мана шундай савобли ишга чақириб қоламиз,” – дейди масжид имом-хатиби Ислом Нормуродов.


Азиз юртдошлар! Бугун қилган ҳар бир савоб амалимиз охиратимизга заминдир. Сиз азизларни ҳам ушбу хайрли ишларга чорлаб қоламиз. Аллоҳ таоло қилган эҳсонларингизнинг савобларини кўпайтириб берсин.
Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:
Масжид имом-хатиби Ислом Нормуродов номига очилган карталар
Uzcard: 8600 0609 4930 6253
Humo: 9860 0101 3145 7565
Visa: 4790 9122 1066 8093
Sberbank: 4276 3801 1501 6516 (Бахтиёр Бургутов Абдурашидович номида)
Халқ банкида Иттифоқ жоме масжиди учун очилган ҳисоб рақам: 20212000704032041002
ИИН: 203137540 МФО: 00787
Мурожаат учун масжид имом-хатиби ва масъулларнинг телефон рақамлари:
+99894 587 07-86, +99890 372 15-66.
Фаррух Абсаттаров
Тасвирчи ва монтаж устаси:
Абдусалим Абдувоҳидов
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025