Жамият | 20:00 / 12.03.2021
8122
4 дақиқада ўқилади

COVID-19’ни аниқлаш учун Ўзбекистон клиникаларида арзон тест пайдо бўлади

 ROSSA биотехнологик компанияси ички бозорда COVID-19’ни аниқлаш учун юқори сифатли ва нархи жиҳатидан қулай тест-системаларини тақдим этди.

Фото: ROSSA

ROSSA биотехнологик компанияси ички бозорда COVID-19’ни аниқлаш учун юқори сифатли ва нархи жиҳатидан қулай тест-системаларини тақдим этди.

Кўпчилик инсонлар COVID-19 учун ПЗР тестларини қаерда топшириш мумкинлиги билан қизиқади (Ушбу тест организмда вирус мавжудлигини аниқлайди). Ушбу хизмат Ўзбекистондаги турли клиникаларда мавжуд. Аммо тестларни ўтказиш учун қандай реагентлардан фойдаланилишига камчилик эътибор қаратади.  ROSSA маҳаллий биотехнологик компанияси реагентлар тўпламини мақбул нархларда чиқарди. Ушбу тестлар ишончлими? Келинг, буни биргаликда кўриб чиқамиз.

“ROSSAmed COVID-19 RT-PCR” реагентлар тўпламида нишон сифатида вируснинг иккита генидан фойдаланади. Бу сизга вируснинг мумкин бўлган ўзгаришини аниқлашга имкон беради ва таҳлил натижаларининг аниқлигини оширади. Эҳтимол, бу истеъмолчилар учун асосий афзалликдир.

Компания ҳақида

ROSSA – бу ўзининг тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасига эга бўлган кўп функционал биотехнологик компаниядир. Компания мутахассислари ҳужайра ва молекуляр биология ютуқларини ўрганган ҳолда, етакчи маҳаллий ва халқаро тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилади. Ушбу билим ва тажрибаларга асосланиб, ROSSA компанияси тиббиётда биохавфсизлик, ветеринария ва озиқ-овқат саноатида, шунингдек, биотиббий технологиялар соҳасида инновацион ечимларни ишлаб чиқади.

Маҳаллий ишлаб чиқариш тезкор жўнатмани, арзон нархни ва лаборатория ходимларини тезда ўқитишни назарда тутади (зарур ҳолларда).

Шу билан бирга, ROSSA компанияси маҳсулотларнинг юқори стандартларга жавоб бериши ва импорт қилинадиган аналогларидан кам бўлмаслиги учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Масалан, хомашё ва қадоқлаш материаллари АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан келтирилади. Компания ходимлари ISO 9001:2015 стандартларига мувофиқ ўқитилган. Ҳар бир сериянинг уч марталик сифат назорати тест-системаларининг ишончлилигини кафолатлайди.

Тест-системалари тўпламига, шунингдек, РНК/ДНКни ажратишга 100 та таҳлил учун мўлжалланган “MagSorbNA” реагентлар тўплами ҳам киради. Ушбу универсал тўплам бошқа реагентлар билан мос келади ва икки хилдаги ажратиш режимига эга (центрифугалаш ёки магнитли штативда). Унинг ёрдамида лаборантлар РНК/ДНКни таҳлил қилинадиган намуналар сонига қараб 15–20 дақиқада ажратиб олишади.  Ажратиб олиш протоколи жуда оддий ва қулай. Ва ажратиш жараёнидаги операциялар сони минимал,  шунинг учун кросс-контаминация деярли амалга ошмайди. Юқори сифатли ва аниқ реагентлар туфайли сиз ўзингизнинг клиника ва лабораториянгизда мижозларингизга ишончли таҳлил натижаларини кафолатлашингиз мумкин.

Реагентлар тўпламини сотиб олаётганда, у сиздаги мавжуд қурилмага мос келиш ёки келмаслиги ҳақида хавотир олишга ўрин йўқ. Барча маҳсулотлар ҳар хил турдаги амплификаторлар билан ишлашга мос келади, етказиб бериш тўпламида COVID-19’га тест топшириш учун зарур бўлган барча нарсалар мавжуд: биоматериални йиғиш ва ташиш тизими, шунингдек, РНКни ажратиш ва амплификацияси учун зарур реагентлар.

Тест-системалари тўплами Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтининг референс-лабораториясида, шунингдек, Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида синовдан ўтказилди. Маҳаллий мутахассисларнинг фикрига кўра, барча маҳсулотлар сифат жиҳатидан ўхшаш хорижий ва маҳаллий тест-системаларидан қолишмайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид