Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти қароргоҳи яқинида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди
Аввалроқ Пашинян Армен Саркисян билан ички сиёсий инқироздан чиқиш йўлини муҳокама қилиш учун президент маъмуриятига келганди.
Арманистон президенти қароргоҳи яқинида мамлакат бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бошланди.
Хабар қилинишича, полиция ходимлари намойишчиларни президент қароргоҳи яқинидан узоқлаштиришга уринмоқда, қўлга олинганлар бор.
Аввалроқ Пашинян Армен Саркисян билан ички сиёсий инқироздан чиқиш йўлини муҳокама қилиш учун президент маъмуриятига келганди.
Арманистонда мухолифат Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб бир неча ойдан буён намойишлар ўтказмоқда. Бунга ўтган йили Арманистон Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатиш мақсадида Озарбойжон билан келишув имзолагани сабаб бўлди. Мухолифат мамлакат бош вазирини хоинликда айбламоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025