Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия даврида Ўзбекистонда ўғриликлар сони сезиларли кўпайган
2020 йил Ўзбекистонда 8 минг 164та ўғрилик ва 18 минг 660та фирибгарлик жинояти содир этилган.
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов айтиб ўтди.
«Пандемия пайтида кўпчилик оилалар даромадсиз қолгани учун ва бу даврда профилактик тадбирлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги сабабли мулкий турдаги жиноятлар сони кўпайди.
Жумладан, ўтган йили ўғриликлар сони 8 минг 164 тани ташкил этган. Бунда хонадонларда қилинган ўғриликлар сони 1918та, савдо шохобчаларидаги ўғриликлар 813та ва транспорт воситаларидаги ўғриликлар 774тани ташкил этди.
Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистонда 18 минг 660та фирибгарлик жинояти содир этилган. Бу жиноятни содир этганларнинг 4 минг 124тасини ишсиз фуқаролар ташкил этган», – дея Ички ишлар вазирининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди
09:40 / 06.03.2025