Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда пандемиядан кўрилган зарар ҳисоблаб чиқилди
Германиянинг Иқтисодиёт институти (IW) пандемия вақтида Германия ялпи ички маҳсулотининг қисқаришини 250 млрд еврога баҳолади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2021 йил 1-чорагида локдаун немис иқтисодиётига 50 млрд еврога тушади, деб хабар берди DW.
Институт директори Михаэл Гютернинг таъкидлашича, коронавирус келтириб чиқарган инқироз немис иқтисодиётига мисли кўрилмаган шок бўлди. Давлат кўрсатган молиявий ёрдам ва иш вақтини қисқартириш дастури инқирознинг энг ёмон оқибатларини бартараф этишга ёрдам берган бўлса-да, баъзида тўловлар сезиларли кечикиш билан амалга оширилган.
Гютернинг айтишича, Германияда давлат кўрсатадиган молиявий кўмак ҳисобигагина ёки мамлакатда банкротлик эълон қилиш бўйича мажбурият вақтинча бекор қилингани туфайлигина кун кечирадиган 5 мингга яқин “зомби-корхона” мавжуд.
Шунга қарамай, 2020 йилда Германияда 16300га яқин корхона банкротга учраганини эълон қилган.
Бошқа томондан, Германияда кўплаб корхоналар пандемия вақтида, мисол учун, хорижий ва мамлакат бўйлаб хизмат сафарлари сони қисқартирилгани ҳисобига анча пул тежаган. Таъкидланишича, пандемия бошидан буён немис компаниялари хизмат сафарлари бекор қилиниши ҳисобига 50 млрд евро тежашга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025