Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иорданиядаги шифохонада кислород бериш тизими ўчиши оқибатида 9 киши вафот этди
Иорданиянинг Ас-Салт шаҳридаги шифохонанинг интенсив даволаш бўлимида кислород бериш тизими ўчиши оқибатида 9 киши вафот этди. 13 март куни юз берган воқеа катта шов-шув келтириб чиқарган.
“Ал-Маядин” телеканалининг хабар беришича, воқеа юз берган кун 6 киши, 14 март куни яна 3 киши вафот этган. Уларнинг барчаси шифохонага коронавирус билан ётқизилган бўлган.
Иорданиянинг ахборот вазири Сахр Дудиннинг маълум қилишича, мутасадди идоралар воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда. Шифохона бош шифокори Абдулраззоқ ал-Ҳашман ва 4 ходим ҳибсга олинган.
Ушбу воқеа катта шов-шув келтириб чиқарган ва уни муҳокама қилиш учун 14 март куни парламентнинг шошилинч йиғилиши ўтказилган. Унинг натижасига кўра, 20 депутатдан иборат гуруҳ бош вазир Бишер Ал-Ҳасауноҳ ҳукуматига ишонч билдириш масаласини кўриб чиқиш таклифини киритган. Бош вазирнинг ўзи юз берган воқеани “ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайдиган даҳшатли хато” деб атаган.
Шунингдек, Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II соғлиқни сақлаш вазири Назир Обидатнинг истеъфога чиқарилишини тасдиқлаган.
Статистик маълумотларга кўра, подшоҳликда пандемия бошидан 477 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, улардан 5 мингдан кўпроғи вафот этган. 14 март куни мамлакатда 8 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
13:57 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Иордания диппаспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисида келишув имзолади
12:20 / 12.02.2025