Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев ва Тўқаев телефон орқали мулоқотида Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди
Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари минтақадаги хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда кенг миқёсли ва самарали ҳамкорлик қилишга интилишларини тасдиқлади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда сайтида хабар берилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, мулоқот давомида икки давлат раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазият борасида фикр алмашди, минтақадаги хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда кенг миқёсли ва самарали ҳамкорлик қилишга интилишларини тасдиқлади.
"Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон раҳбарига Олмаотадаги авиаҳалокатда қурбон бўлганлар муносабати билан таъзия билдиргани учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, президентлар яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан бир-бирларини табриклаган.
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
17:19 / 11.04.2025