Жаҳон | 09:16 / 15.03.2021
13205
1 дақиқада ўқилади

Пекинга қум бўрони ёпирилди. 400дан кўпроқ авиарейс бекор қилинди

15 март куни Пекиннинг Шоуду ва Дасин халқаро аэропортларида Хитой пойтахтига қум бўрони ёпирилгани сабабли 428та рейс бекор қилинди.

Фото: Getty Images

PanPay ахборот портали маълумотларига кўра, душанба куни Пекин аэропортида 1141та рейсни амалга ошириш белгиланганди, бироқ улардан 247таси бекор қилинди. Дасинда эса 15 мартга белгиланган 846та рейсдан 181таси қолдирилган.  

Пекинга қум бўрони 15 март эрталаб ёпирилган. Хитой пойтахтининг баъзи туманларида атмосферадаги майда қаттиқ жисмлар миқдори бир куб метрга 8000 микрограммдан ошган, бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўрнатган максимал мумкин бўлган меъёрдан (50 микрограмм/кубометр) 160 марта кўпроқни ташкил қилади.

Қум бўрони, шунингдек, йўлларда тирбандликларга олиб келган, шаҳарда кўриш даражаси минг метрдан ошмаяпти. Пекин маъмурияти бўрон туфайли хавфлиликнинг сариқ даражасини эълон қилган. Шунингдек, очиқ ҳавода ўтказиш белгиланган тадбирларни бекор қилиш ва заруратсиз кўчага чиқмаслик тавсия қилинган.

Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, қум бўрони 16 март эрталабгача давом этади.

Мавзуга оид