Тошкентда боғчалардан бирида тарбияланувчилар ва тарбиячиларда коронавирус аниқланди
Жорий йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 13 март куни мактабгача таълим муассасасида 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Хабарда айтилишича, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонун 12-моддаси “ж” бандига асосан мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилади.
Аввалроқ, Тошкентда ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимларида вирус аниқланаётгани, жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилгани хабар қилинганди.
Айни вақтда Тошкент шаҳрида кунига 2-3 минг киши тест қилинмоқда. Касаллик асосан, мактаб ўқувчилари, талабалар, ташкилот ва муассасалар ходимлари орасида кўпайган.
Мавзуга оид

22:33 / 30.04.2025
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

18:55 / 24.04.2025
Тошкентда юк ортгич машина ёниб кетди

10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди

20:21 / 04.03.2025