Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон давлат университетининг 6 нафар ходимида коронавирус аниқланган. Ўқиш эса давом эттирилади
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда талабалар ва университет ходимларида коронавирус аниқланганлиги ва ўқишлар онлайн тарзда ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Андижон давлат университетининг Ахборот-ресурс маркази ҳамда ободонлаштириш ходимларининг 6 нафарида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига университетдаги манба хабар берган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда талабалар ва университет ходимларида коронавирус аниқланганлиги ва ўқишлар онлайн тарзда ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Суриштирув натижасига кўра, университетнинг 6 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бироқ талабалар орасида касалланиш ҳолатлари кузатилмаган.
Касалланган ходимлар даволаниш учун шифохонага ётқизилган.
Маълум бўлишича, ўқиш жараёни одатдагидек давом эттирилади.
Мавзуга оид
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди
17:09 / 25.01.2025