Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:27 / 16.03.2021
3328
2 дақиқада ўқилади
Бўстонлиқ, Зангиота ва Тошкент туманларининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан узилади
Бўстонлиқ, Зангиота ва Тошкент туманларининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинча узилади. Бу ҳақда "Тошкент ҲЭТК" матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Тошкент ҲЭТК" бош диспетчерлик хизмати берган ахборотга кўра:
- бугун, сешанба куни соат 09:00дан 18:00гача Бўстонлиқ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан “Товоқсой” МФЙ ҳудудига электр таъминотини етказиб берувчи нимстанция трансформаторида;
- соат 08:00дан 17:00гача Зангиота туманининг “Қозоқовул”, “Тариқтешар” МФЙларига хизмат кўрсатувчи 110 кВт.лик нимстанция "Зангиота" РПНда кучланишни тушириш мақсадида;
- соат 08:00дан 17:00гача Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси томонидан “Сарка”, “Ғишткўприк”, “Гулистон”, “Саноат” ва “Нуробод” МФЙ ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи нимстанцияда эксплуатация техник ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси вақтинчалик бўлмайди.
Бўстонлиқ, Зангиота, Тошкент ТЭТКлар юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш