Жамият | 20:33 / 17.03.2021
8077
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги шифохоналардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди

Жорий йилнинг 17 март куни соат 18:42лар атрофида Андижон вилояти Андижон тумани «Дўстлик» МФЙ, Шифокор кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин содир бўлган.

Аввалроқ, Kun.uz сайтининг Андижон телеграм саҳифаси орқали Андижон тумани, «Дўстлик» МФЙда жойлашган қишлоқ врачлик пунктида ёнғин чиққани тўғрисида видео хабар жойлаштирилган эди.  

Мазкур хабар юзасидан ФВВ маълумот берди

 Қайд этилишича, ҳодиса бугун соат 18:42да Андижон вилояти Андижон тумани «Дўстлик» МФЙ, Шифокор кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода содир бўлган. Ёнғин содир бўлаётган жойга Андижон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарувчилари етиб борган. 

Маълум бўлишича, ёнғиндан бинонинг 100 кв.м майдон том ва шифт қисми ёниб зарар кўрган. Бинода бўлган 20 нафар бемор ўз вақтида хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Шу сабабли инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳат олиши қайд этилмаган.  

Ҳозирда ёнғин бартараф этилган. Ёнғин-қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бинонинг 500 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Мавзуга оид