Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша вируснинг “британча” тури туфайли локдаун киритади
Польшада коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли миллий локдаун киритилади. Чекловлар 20 мартдан жорий қилинади.
Польша соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзелскийнинг маълум қилишича, локдаун 20 мартдан киритилиб, 9 апрелгача давом этади. Унинг давомида савдо марказлари, кинотеатрлар, театрлар, галереялар ва бошқа кўнгилочар масканлар, сув ҳавзалари ва сауналар ёпилади.
Бошланғич синф ўқувчилари масофадан ўқишга ўтказилади.
Вазир пандемияга қарши курашда масофадан ишлашнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтган ва иш берувчиларни ўз ходимларини иложи борича кўпроқ масофадан ишлашга ўтказишга чақирган.
Недзелскийнинг айтишича, мамлакатда коронавирус тарқалиши жадаллашганига сабаб вируснинг “британча” штамми бўлиб, у қайд қилинаётган ҳолатларнинг ярмидан кўпида (52 фоизида) аниқланмоқда.
“Бизда маҳаллий даражада чекловлар киритишнинг бошқа имкони йўқ. Биргина ечим ушбу чекловларни бутун Польшага жорий қилишдир”, деб қўшимча қилган вазир.
Бунгача чекловлар Польшанинг вазият энг мураккаб бўлган 4 та ҳудудида амал қилаётганди. Агар вазият янада ёмонлашгудек бўлса, қўшимча чекловлар киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда
16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди
22:20 / 29.05.2023
Польша 1 июндан Россия ва Беларус юк машиналари учун чегарасини ёпди
12:24 / 26.12.2022