Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Солиқ тушумлари пасайди, солиқ органи ва тадбиркорлар ўртасидаги резонанс бугунги кунга таъсир қилмоқда» — солиқ маслаҳатчиси
«Илгари солиқ тизимида ишлаб тадбиркорга солиқчи кўзи билан қараганман. Энди тадбиркорга тадбиркор кўзи билан қараб кўрдим: уларга осон эмас. Икки томон ўртасидаги резонанс бугунги кунга таъсир қилди, солиқ тушумлари камайди». Солиқ бўйича экспертлар «обналчилар» можароси атрофида тадбиркорлар учраётган қийинчиликлар ҳақида гапирди.
Солиқ маслаҳатчиси Нодирбек Хожабеков «М-фактор» лойиҳасига берган интервюсида «обналчилар» иши атрофида тадбиркорлар юзлашган муаммоларга тўхталди.
«Обналчилар» иши юзасидан солиқ органи ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги резонанс келажакка эмас, аллақачон бугунга таъсир қиляпти. Солиқ тушумлари пасайиб кетди. Тадбиркорлар солиқ органи раҳбарларига «билмасдан бундан буён шубҳали корхоналар билан ишлаб қўйсак-чи ёки ишлаб турган пайтда у тадбиркор тўғри ишлаб, кейинчалик шубҳали корхоналар рўйхатига кириб қолса, унда қанақа бўлади», деган саволлар беришди. Солиқ идораси охирги беш йилликни текшириш ҳуқуқига эгалигини маълум қилди. Бу кўп тадбиркорларни чўчитиб қўйди. Бугунгача бўлган ҳолатлар суд тартибида кўрилади, аммо бундан кейин-чи, деган савол тадбиркорларни қизиқтирмоқда. Бундай ҳолат давом этса тадбиркор келажакда қилиши керак бўлган харажатни товар ёки хизматининг устига қўяди ва нарх ўз-ўзидан ошади», – деди Хожабеков.
Эксперт кейинги йилларда солиқ тизимини тарк этгач, тадбиркорларга тадбиркор кўзи билан қарай бошлаганини таъкидлади.
«Aввал тадбиркорларга солиқчи сифатида қараган бўлсам, охирги 2 йил ичида тадбиркор кўзи билан қарай бошладим. Ҳақиқатан тадбиркорга осон эмас. Солиқ органи тадбиркорлардан «обналчи» билан ишламаганини исботлаш учун контрагентининг омборини кўздан кечириши керак, киримини текшириши керак, деган талаблар қўймоқда. Буларни билиш имконсиз, аввало, ҳамма тадбиркорнинг ўз тижорат сири бор. Товарнинг таннархини ҳеч қайси тадбиркор кўрсатмайди»,– дейди у.
Шунингдек, Хожабеков ДСҚнинг янги очилган фирмалардан эҳтиёт бўлишни тавсия этгани ёш тадбиркорларга нисбатан шубҳа уйғотиши мумкинлигини таъкидлади.
«ДСҚ тадбиркорларга янги очилган корхоналардан эҳтиёт бўлишни айтди. Aммо, дейлик мен ёш тадбиркорман, янги корхона очдим ва янги очилган корхона бўлганим учун контрагентлар мендан шубҳаланмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди», – дейди Нодирбек Хожабеков.
Солиқ маслаҳатчиси Aбдуғани Муҳаммадбоевга кўра, тадбиркорлар уларга солиқ органидан талабнома келгач, ҳисоблари блоклаб қўйилгани боис электрон ҳисобот топшира олмаган. Натижада уларнинг кодексда белгилаб қўйилган ҳуқуқлари бузилган.
«Солиқ кодексининг 21-моддасида солиқ тўловчи текширувгача ўз хатоларини тўғрилаб қўйиши мумкин дейилган. Бироқ солиқ идораси тадбиркорларга талабнома юборгач, тадбиркор қайта ҳисобот топшираман деса, унинг электрон ҳисоби блоклаб қўйилгани учун қайта ҳисобот топшира олмади. Бунинг учун қайта электрон ҳисобот топшира ололмаяпмиз, бизга техник имконият яратиб беринг, деб солиқ идорасига асоснома ёзишга мажбур бўлдик. Уят эмасми?» – дейди эксперт.
Aввалроқ, тадбиркорлар обнал иши бўйича ДСҚни судга бергани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
14:35 / 18.02.2025
“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади
11:50 / 18.02.2025
Наманганда газдан ўғринча фойдаланиб келган тадбиркор аниқланди
18:54 / 17.02.2025
«Қатъий белгиланган АОС коррупциянинг оёғига болта урганди, энди уни бекор қилишмоқчи» – солиқ маслаҳатчиси
22:20 / 11.02.2025