Фан-техника | 16:05 / 17.03.2021
7245
1 дақиқада ўқилади

Toyota ва Honda Шимолий Америкадаги заводлари фаолияти тўхтатилганини маълум қилди

Honda юкларнинг етиб келиши кечикиши, чиплар етишмаслиги, пандемия ва АҚШ марказий қисмидаги совуқ об-ҳавони бунга сабаб қилиб кўрсатган.

Фото: Bloomberg

Toyota Motor Corp компанияси нефт маҳсулотлари етишмовчилиги сабабли Шимолий Америкадаги корхоналари фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Бу Кентукки штати ва Мексикадаги автомобил заводлари ҳамда Алабамадаги двигател заводи фаолиятига таъсир кўрсатади.

Аввалроқ Honda Motor компанияси АҚШ ва Канададаги заводлари иши бир ҳафтага тўхтатилишини маълум қилганди. Компания юкларнинг етиб келиши кечикиши, чиплар етишмаслиги, пандемия ва АҚШ марказий қисмидаги совуқ об-ҳавони бунга сабаб қилиб кўрсатган.  

Ушбу хабардан сўнг Honda акциялари нархи 1,4 фоизга тушган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид