Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ургут» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади. Самарқанд шаҳридаги мавзедан 294 гектар ер участкалари ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси («Ургут» ЭИЗ) учун Самарқанд вилоятининг Ургут, Паст Дарғом, Нуробод туманлари ҳамда Самарқанд шаҳридан жами 918 гектар ер майдони ажратилган. Шундан 278,7 гектар ер майдонида «Ургут» ЭИЗ иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. 207,2 гектар ер майдонида муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари жойлаштирилган. 173,1 гектар ер майдони муҳофаза зоналаридан иборат экани ҳамда 259 гектар ер майдонида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш режалаштирилган.
Қарорга кўра, Ургут тумани «Ўрамас» мавзеси ҳудудидан 50 гектар ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги захирасидаги Самарқанд шаҳри «Хишрав» мавзесида жойлашган 294 гектар ер участкаларини ажратиш ҳисобига «Ургут» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади.
Энергетика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил якунига қадар «Ургут» ЭИЗнинг «Мерганча» ҳамда «Сариқтепа» мавзеларида нимстанция қуришни республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Ҳужжат билан «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланади. Унга кўра, ЭИЗ иштирокчилари учун барпо қилинган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига ҳудудидан ташқарида бўлган истеъмолчиларнинг уланиши қатъиян ман этилмоқда.
Шунингдек, республика бюджети ва Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштириш ҳисобига «Ургут» ЭИЗ дирекцияси маъмурий биноси қурилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига асосан «Ургут» ЭИЗ ҳудуди таркибига киритилган Ургут тумани «Мерганча» мавзесида лойиҳалар жойлаштирилмаган 37 гектар ер майдонида ички автомобиль йўлларини қурилади ва янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январ ойида Ургут тумани Мерганча маҳалласи аҳолиси Kun.uz’га туман ҳокимлиги томонидан огоҳлантириш хати олганини маълум қилган эди.
Маълум бўлишича, огоҳлантириш хатида Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 6 августда туманда ўтказган сайёр йиғилиши баёнига асосан Ургут эркин иқтисодий зонасининг Мерганча массивидаги саноат корхоналари билан қўшилиб кетган аҳоли турар жой биноларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, сўнг шу бўйича турар жой биноларини кўчириш орқали ҳудуд бош режасига ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш, хатловда аниқланган уй-жой биноларининг кўчирилиши ҳақида топшириқ берилгани ёзилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025