Ўзбекистон | 13:12 / 17.03.2021
3004
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти автомобиллар ўртача сони бўйича республикада иккинчи ўринга чиқди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 2 767 126тани ташкил этмоқда.

Бу эса ҳар 100 кишига ўртача 8та енгил автомобил тўғри келишини англатади.

Ушбу кўрсаткич бўйича Тошкент шаҳри бошқа ҳудудлардан анча олдинга ўтиб кетган. Пойтахтда ҳар 100 кишига 17та автомобил тўғри келяпти. 

Хоразм вилояти автомобиллар ўртача сони бўйича республикада иккинчи ўринга кўтарилди – ҳар 100 кишига деярли 10та автомобил. Бухоро вилояти бу кўрсаткичдан озгина ортда бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Жиззах вилоятида ҳар 100 кишига тўғри келадиган автомобиллар сони 5-6тани ташкил этади. Бу республика бўйича энг паст кўрсаткичдир.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид