Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда автомобиль рақамини беркитиб юрган ҳайдовчиларга қарши рейдлар ўтказилмоқда
Андижон вилоятида ҳайдовчилар автомашиналар давлат рақамини беркитиб юриши ҳолатлари кузатилмоқда. Вилоят ИИБ бунга қарши махсус рейдлар ўтказилаётганини хабар қилди.

Рейдлар бошланганидан бери 3 кун ичида 24 та қоидабузарлик аниқланди ва ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда Андижон вилоятида мультирадарлар ва уч оёқли радарлардан узлуксиз фойдаланилмоқда. Шунингдек, Андижон шаҳрида 6 та жойда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилиши ҳолатларини аниқлайдиган камералар ўрнатилган.
Шунингдек, мавжуд қарздорликларни аниқловчи 4 та «Автокон» кўчма қурилмаси ҳам доимий ҳаракатда.
«Айрим ўзбошимча ҳайдовчилар эса шуларнинг "назари"га тушиб қолмаслик учун автомашинаси давлат рақамини беркитиб олишмоқда.
Ҳолбуки, бундай қоидабузарлик учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 127-моддаси 2-қисмига биноан БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда маъмурий суд органлари томонидан жарима жазоси қўлланилиши белгилаб қўйилган», – дейилади Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарида.
Мавзуга оид

23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди

20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

16:07 / 16.04.2025