Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимбойда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бераман деб, фуқародан пул олган мутахассисга жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Чимбой тумани бўлимига фуқаро М.Алиева ариза билан мурожаат қилган.
Унда «Ермулккадастр» ДК Чимбой туман филиали мутахассиси бўлиб ишлайдиган А. 2020 йил февраль ойининг охирида унинг туман ҳудудида жойлашган янгидан қурилган уйининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бераман деб 3 миллион сўм пулини олганлиги ва ҳозирги кунгача уйининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб ёки пулини қайтариб бермаётганлигини кўрсатган.
Мазкур ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текшириш ишлари натижасида, фуқаро А. 2016 йил июль ойидан 2020 йил декабрь ойи оралиғида «Ермулккадастр» ДК Чимбой туман филиали мутахассиси лавозимида ишлаб келиб, 2020 йил февраль ойининг охирларида фуқаро М.Алиеванинг Чимбой туманида янгидан қурилган уйининг кадастр ҳужжатларни тайёрлаб бераман деб ишончига кириб, уни алдаб, 100 АҚШ долларини ва 2 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Терговга қадар текшириш ишлари давомида, 2021 йил 6 март куни А. фуқаро М.Алиевадан фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 100 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулининг 1 миллион сўмини ўз ихтиёри билан қайтариб берди. Фуқаро А.дан 1 миллион сўм пул ашёвий далил тариқасида баённома тузилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Чимбой туман бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси «Ермулккадастр» ДК Чимбой туман филиали собиқ мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Чимбой тумани прокуратурасига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Элликқалъадаги мактаб масъуллари қарийб 0,5 млрд сўмни талон-торож қилгани фош қилинган эди.
Мавзуга оид
21:16 / 29.04.2025
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
10:09 / 25.03.2025
66 мингдан ортиқ ҳолатда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши аниқланди
20:03 / 30.01.2025