Иқтисодиёт | 14:52 / 18.03.2021
9182
4 дақиқада ўқилади

«Капитал бозори кўпроқ фуқароларни корхоналар эгасига айлантиради» — Содиқ Сафоев

Сенатор аҳоли қўлида 10 млрд доллар борлигини айтиши ортидан юзага келган муҳокамаларга муносабат билдирди.

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бўш турган маблағларни «ёстиқ остида» сақламай, ишлаб чиқаришга йўналиштириш муҳимлигини айтганди. У Kun.uz'га берган интервьюсида бу масала долзарблигини таъкидлаб, аҳолида 10 млрд долларга яқин маблағ борлигини қайд этганди.

«Ҳар бир жамиятда бўлгани каби, бизнинг аҳолимизда ҳам маблағ бор. Агар шу маблағларни ишлаб чиқаришга йўналтирсак, гапнинг очиғи, бизга хорижий инвестициялар ҳам бугунгичалик долзарб бўлмайди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, аҳолида 10 миллиард долларга яқин маблағ бор. Лекин у пуллар ишлаб чиқариш эмас, уй-жой, тўйхоналарга сарфланади ёки халқ ибораси билан айтганда, «ёстиқ тагида ётган маблағлар». Ваҳоланки, бу пул ишлаши керак», – деганди Содиқ Сафоев.

Бу фикр ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Сенатор Kun.uz мухбирига берган навбатдаги интервьюсида бунга муносабат билдирди.

«Кўп одамлар мақоланинг ўзини эмас, сарлавҳасини ўқиди. Тушунаман, журналистлар сарлавҳа орқали эътиборни жалб этишга ҳаракат қилади. Фикр билдираётган бир қанча муштарийлар билан гаплашиб, мақоланинг ўзини ўқидингларми десам, «Йўқ, фақат сарлавҳасини ўқидик», дейишди.

Ўтган галги суҳбатимизда кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳақида гап кетган эди. Аёнки, тадбиркорларни қийнаётган асосий масала – маблағ йўқлиги. Маблағ йўқ бўлганда иккита ечим бор. Биринчиси, банкдан кредит олиш. Лекин кўриб турибмизки, Ўзбекистонда бу унчалик ривожланган йўналиш эмас. Иккинчиси, капитал бозорини ривожлантириш. Биз бунинг бошланғич босқичидамиз.

Айтилган рақамни (10 миллиард доллар – таҳр.) мен ўзим тўқиб чиққан эмасман. Бу – ҳам халқаро, ҳам ички мутахассисларимиз берган рақам. Умумий агрегат, яъни бутун жамиятимиздаги тахмин қилинган маблағлар. Буни аниқлашда мутахассисларимизнинг ўз усуллари бор. Биз, албатта, бу маблағлар 2-3 баравар кўп бўлишини хоҳлаймиз. Бунинг йўли эса капитал бозорини ривожлантириш. Бу ҳақда ўтган гал ҳам гапирган эдим.

Оммавий ахборот воситалари жозибали сарлавҳалар билан эътиборни жалб қилиш билан бирга, аҳолининг иқтисодий-ҳуқуқий билимларини кенгайтиришга ҳам улуш қўшишса, ниҳоятда яхши бўларди. Сизлар орқали биз аҳолимизга бўлаётган жараёнлар, шу жумладан капитал бозорини ривожлантиришга бўлган интилишимизни кўрсата билишимиз керак.

Капитал бозорини ривожлантириш орқали ҳар бир фуқарони биздаги бор корхоналар, кичик ва катта бизнес эгасига айлантиришга имкониятимиз бўлади. Бой мамлакатларда кўп маблағлар истеъмол учун эмас, бевосита ишлаб чиқаришга сарфланади. Биз афсуски, ҳозир бой мамлакатлар сафига кирмаймиз. Бу жараёнларни энди бошлаяпмиз. Шунинг асосий усулларидан бири – капитал бозорини ривожлантириш орқали пулни капиталга айлантириш ва капитал ёрдамида халқни бойитиш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ўз улушини қўшишга эришишдан иборат», – деди Содиқ Сафоев.

Маълумот учун, Ўзбекистон капитал бозори капиталлашуви мамлакат ЯИМга нисбатан 1 фоизга тенг. Ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич 30–60 фоиз, ривожланган давлатларда эса 100 фоиз ва ундан ҳам ортиқни ташкил этади.

2019 йилда капитал бозорини ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси лойиҳаси эълон қилинган, шу муносабат билан Тошкентда халқаро конференция ҳам ташкил этилган эди. Стратегия ҳозирга қадар тасдиқланмай келмоқда.

Икки йил олдин, шунингдек, МЧЖларга облигация чиқариш ҳуқуқини бериш ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланган эди. Лойиҳа қабул қилинганича йўқ.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди