Жамият | 19:33 / 18.03.2021
1850
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда кўп қаватли уйларни таъмирлаган давлат корхонаси ўзгаларнинг маблағларини талон-торож қилган

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида кўп қаватли уйларда амалга оширилган таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, пудратчи «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхонаси Оқолтин филиалининг собиқ раҳбари ва бошқаларнинг олдиндан тил бириктириб, бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.

Жумладан, тумандаги «Янги давр» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда 2019 йил давомида амалга оширилган таъмирлаш ишларида ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали ўзганинг 359,8 млн сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ДУК собиқ раҳбари А.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Мавзуга оид