Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон туманида 710та хонадонга етиши мумкин бўлган табиий газдан ноқонуний фойдаланган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Андижон туманилик фуқаролар С.Ю. ва Ш.Б. ўзларининг яшаш хонадонларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига жами 216,6 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний фойдаланилган табиий газ 1 ой давомида ҳудуддаги 710та хонадонни узлуксиз табиий газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185²-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижонда ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс 10 000 доллар талаб қилиб, олдиндан 5 000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025