Ўзбекистон | 11:05 / 19.03.2021
783
1 дақиқада ўқилади

Боғдод туманида 20та таълим муассасасини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 5 млрд.дан ортиқ маблағ ажратилади

Фарғона вилояти Боғдод туманида 13та умумтаълим мактаби ва 7та давлат мактабгача таълим ташкилоти бинолари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Kun.uz мухбирига маълум қилди. 

Қайд этилишича, бунинг учун маҳаллий бюджетдан 5 млрд 340 млн сўм маблағ сарфланади. Боғдод туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарининг айтишича, туман ҳокими Восилжон Назаров таъмирланадиган таълим муассасаларининг рўйхатини тасдиқлади. Унга кўра, тумандаги 15-, 22-, 24-, 25-, 26-, 35-, 43-, 45-, 48-, 52-, 53-, 54- ҳамда 30-умумтаълим мактаби филиали, шунингдек, 9-, 16-, 22-, 33-, 38-, 49- ва 56-сонли ДМТТ бинолари замонавий қиёфага келтирилади.

Шу билан бирга, ҳозирда 917 нафар бола тарбияланаётган 7та мактабгача таълим ташкилотида 42та эшик ва 79та ром янгисига алмаштирилади, 1058 м² бўёқ ишлари олиб борилади, 1034 м² пол ҳамда 450 м² том қисмлари янгиланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид