Haval H2 автомобилига баҳорий чегирмалар! 10 000 000 сўмгача фойда қилинг!
Haval’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Haval H2 автомобилига 10 000 000 сўмлик баҳорий чегирма эълон қилди!
Ҳар бир ҳайдовчи ўзи учун мақбул автомобилни танлаётганда, нафақат двигател ҳажмига, ёнилғи сарфига, салон кўринишига, балки, биринчи навбатда нархига аҳамият беради.
2020 йил сентябрь ойидан бошлаб Haval’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори йўл танламас автомобиллар ва кроссоверларни 3C: шоурум, сервис ва эҳтиёт қисмлар омбори принципида таклиф қилишни бошлади.
Ҳамма куч капот остида
Двигател ҳажми 1,5 литрни ташкил қилади. Бир қарашда эътибор тортувчи ҳеч нарса йўқ, аммо турбонаддув туфайли Haval H2, 2 литр ҳажмли атмосфера двигателлардан бемалол ўзиб кетади. Ушбу кроссовер атиги 12 секунд ичида 100 км/с гача тезлик олади. Бундан ташқари, автомобил мотори Mitsubushi томонидан сертификацияланган. Двигател қуввати 143 от кучидан иборат, автомобил ҳеч бир қийинчиликсиз тепалик ва тоғларни забт этади. У нотекис йўл, чуқурлик ва тезликни пасайтирувчи дўнглик импулсларини осон қабул қилади, йўловчилар эса деярли ҳеч қандай ноқулайлик сезишмайди.
Haval H2 немис ишлаб чиқарувчиси бўлмиш, Bosch электроникаси билан жиҳозланган. Аккумулятор ҳам Германия бренди Вартага тегишли.
Кроссовер калитсиз кириш мосламаси билан жиҳозланган. Машинани очиш учун калитни олиш ва қулфга солиш шарт эмас. Калитнинг ёнингизда ёки сумкангизда бўлиши етарли. Бу автомобилни ёқишга ҳам тааллуқли – ўт олиши учун тугмани боссангиз кифоя. Ҳайдовчига калит билан овора бўлишнинг ҳожати йўқ.
Кроссовер бир неча режимларда ҳаракатлана олади: стандарт, эконом ва қор. Ҳайдовчи ўз хоҳишига ва йўл ҳолатига қараб, осонгина режимларни алмаштира олади. Режимлар ҳайдовчига қулай ва хавфсиз ҳаракатланишга ёрдам беради.
Haval H2 ўзида жамлаган ёқимли функциялардан яна бири бу - круиз-контрол. Шаҳар ташқарисига чиққанда, ҳайдовчи йўл устида бемалол 7-8 соатни чарчамай ўтказиши мумкин. Тажрибали ҳайдовчилар оёқни доимий газ педали устида ушлаб туриш қанчалик толиқтиришини билишади. Бу ҳолдан тойдиради.
Автомобилда тортилишга қарши траcтион контрол системаси ҳам назардан четда қолмаган. Бу система автомобилни сирпанчиқ йўлда масалан, ҳўл асфалт ёки яхмалак вақтида сирғаниб кетишдан ҳимоялайди. ДСР системаси эса тепаликдан тушишда тормозланишга ёрдам беради.
Автомобил круиз-контролдан тортиб сирғанишга қарши системаларгача бўлган кўплаб ақлли системалар билан тўлдирилган. Haval H2 да барчаси ҳайдовчи дам олиши ва сафардан мароқ олиши учун мослаштирилган.
Ўриндиқлар ҳам қимматбаҳо эко-кожа билан қопланган. Ёғоч каби ишланган сифатли пластик премиум кўриниш беради. Торпеда қопламаси ўта сифатли бўлиб, юриш вақтида ҳеч қандай шовқин кўтарилмайди.
Haval H2 автомобили учун уч йил ёки 100 000 км.га кафолат берилади.
Ҳозирда Haval H2 автомобилини 10 млн сўмлик чегирма билан харид қилиш мумкин, яъни 274 млн сўм ўрнига 264 млн сўм.
Чегирма билан харид қилиш мумкин бўлган автомобиллар сони чегараланган!
Батафсил маълумотларни билиш ва тест-драйвга ёзилиш учун расмий дистрибьютор телефонига қўнғироқ қилиш кифоя.
Шоурум №1: Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон кўчаси, 98А.
Телефон: (+998) 71−208−41−41.
Шоурум №2: Сергели туман, Янги Сергели к, 25
Телефон: (+998) 93-111-41-41.
Сайт: haval.uz
Telegram (онлайн-маслаҳат): t.me/havaluz
Telegram: t.me/Haval_Uzbekistan
Instagram: instagram.com/haval.uzbekistan
Facebook: fb.com/haval.uzbekistan
YouTube: Haval Uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 13.01.2024
Haval Jolionʼнинг янгиланган нархлари
09:00 / 07.12.2023
Haval Ўзбекистон бозорида моделлар ассортиментини кенгайтирмоқда
09:00 / 21.11.2023
Haval биринчи 100 мижоз учун фойдали таклифни эълон қилади
19:00 / 13.07.2023