Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Limonaria Village'дан Наврўз айёмида хонадонлар учун ажойиб таклиф!
«Limonaria Village»дан ажойиб янгилик: сизларга яна бир янги турар жой мажмуа - «Limonaria Archazor» лойиҳасининг қурилиши бошланганини маълум қиламиз. Баҳорий айём бўлмиш Наврўз байрами муносабати билан фақатгина март ойида 10 хонадон 36 ойлик муддатли тўлов шарти билан сотувга қўйилади. Бу шинамгина ҳовлили янги уй сотиб олмоқчи бўлган оилалар учун катта имконият!

«Limonaria Archazor» – замонавий коттеж уйлар бўлиб, Hi-Tech услубида қурилган. Мазкур коттеж уйлар кундалик ҳаёт учун зарур бўлган турли маиший хизмат кўрсатувчи шохобчалар, жумладан, болалар майдончаси, футбол стадиони, спорт тренажёр заллари, гўзаллик салонлари, озиқ-овқат дўконларига яқин ерда жойлашган. Хонадон эгалари шаҳарчадан узоққа бормасдан энг зарур юмушларни бажариб олиши мумкин.

Уй архитектураси замонавий инфратузилмаларнинг барчасини ўзида мужассам этган ҳолда пухта ишлаб чиқилган. Шинамгина ҳовли яшил ҳудуд ва автомобиль қўйишга мўлжалланган усти ёпиқ майдонча (навес)дан ташкил топган. Биргина коттеж умумий 307 кв.м майдонни эгаллаган бўлиб, 2 та қават ва битта ерости майдонига эга.

Мижозларга ҳамёнбоп бўлиши учун тайёр таъмирланган коттежлар фақат 2 қават (ерости қисми бундан мустасно)дан иборат бўлади. Бу эса арзонроқ нархда харидни амалга оширмоқчи бўлганлар учун ҳар томонлама қулайдир. Уй ички қисми учун тақдим этилаётган 3 хил турдаги (Silver, Gold, Platinum) дизайн лойиҳаларидан бири – Gold лойиҳаси асос қилиб олинади. Яна бир ёқимли совға: агарда тайёр коттежлардан бирини харид қилсангиз, хонадон бекалари учун ошхона замонавий мебеллар билан бепул жиҳозлаб берилади.


Эслатиб ўтамиз: «Limonaria Village» коттежларининг деярли 95 фоизи сотилиб бўлинди. Шу сабабли янги «Limonaria Archazor» лойиҳасининг хонадонидан харид қилишга шошилинг. Мазкур лойиҳа кўп қаватли турар жой мажмуаларида яшашни истамаган оилалар учун энг яхши имкониятдир.
Мурожаат учун телефон:
Limonaria Village савдо офиси: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бунёдкор кўчаси.
Мўлжал: Локомотив истироҳат боғи.
Веб-сайт: limonariavillage.uz
Instagram: @limonaria.uz
Telegram: t.me/limonariavillage
Facebook: fb.com/limonariavillage
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:41 / 08.10.2022
Раддия: Пул тўлаб уйини ололмаётган фуқароларнинг норозилиги “Limonaria Village”га алоқадор эмас
10:00 / 25.03.2022
"Сумалакни шинам ҳовлиларда тайёрланг!"
12:00 / 21.08.2021
Limonaria'дан сиз учун 24 ойлик муддатли тўлов! Бор-йўғи 5 ҳовли қолди
09:00 / 03.07.2021