Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияга Сурия томонидан ракета зарбалари берилди
Туркиянинг Килис вилояти Сурия томонидан ракета зарбаларига учради. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Туркия мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинишича, Суриядан учирилган ракеталар Килисдаги кимсасиз ҳудудга тушган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳеч қандай зарар етмаган.
Турк ҳарбийлари зарбаларга дарҳол жавоб қайтарган ва отишма олиб борилган нуқталарни ўққа тутган. Туркия Россия томонидан Суриядан отишмалар тўхталишини сўраган.
CNN Turk телеканали маълумотларига кўра, Килисга Сурия шимолидаги Тал-Рифат шаҳридан учирилган иккита ракета тушган. Ракеталар чўл ҳудудига тушган ва портламаган. Воқеа жойига ҳарбийлар, полиция ва вилоят губернатори етиб келган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025