Ўзбекистон | 13:03 / 20.03.2021
13353
1 дақиқада ўқилади

2021 йилдаги антирекорд: 19 март куни 126 кишида коронавирус  аниқланди, уларнинг 106 нафари Тошкентда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотларига кўра 2021 йил 19 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81221 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 1, Бухорода 5, Тошкент вилоятида 10, Тошкент шаҳрида эса 106 та қайд этилган.
Шунингдек 19 март куни Самарқанд вилоятида 6 нафар, Тошкент вилоятида 9 нафар,  Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79708 (+77) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид