Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асака туманида кам таъминланган ва ишсиз фуқароларга ажратилган маблағларни талон-торож қилганлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда туманда “А.А.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари И.А. Асака тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаро номидан уларнинг имзоларини сохталаштириб, бюджетдан ажратилган 111,5 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.А., марказ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижон туманида 710та хонадонга етиши мумкин бўлган табиий газдан ноқонуний фойдаланган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
Мавзуга оид

11:59 / 06.02.2025
13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура

18:30 / 04.02.2025
38 ёшли эркак 13 ёшли қизга кўз олайтирди: Асакадаги баҳсли номус иши тафсилотлари

22:04 / 03.02.2025
Асакалик 13 ёшли қизга қилинган шилқимлик ҳолатини прокуратура текширмоқда

17:19 / 03.02.2025