Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қувада рейд: фуқароларнинг пластик карталаридан пул ечиб, уни таваккалчиликка асосланган ўйинга сарфлаганлар аниқланди
Қува туманида 2020 йилда содир этилган 79 та ўғирлик жиноятининг 5 таси фуқароларнинг пластик карталаридан яширин тарзда пул ечиш орқали амалга оширилиб, маблағлар “1хbet” тотализатор ўйинларига сарфланган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш, уларга жалб қилиш, уларни ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш ёки хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 191-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни келтириб чиқаради.
Шу сингари қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида 2021 йил 19 март куни Қува туман прокуратураси, ИИБ, Монополияга қарши курашиш Қўмитаси хузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилоят худудий тузилмаси, ДСИ ва бошқа масъул идоралар мутахассислари томонидан назорат тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида “1хbet” букмекерлик идоралари рекламалари жойлаштирилган ва ўзбошимчалик билан ўрнатиб олинган 2 та енгил конструкцияли шохобчалар ҳамда 13 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалардаги қонунчиликка зид равишда ўрнатилган рекламалар олдириб ташланган.
Шунингдек, бу турдаги хизматларни қонунга хилоф равишда кўрсатиб келган фуқаролар О.Қ. ва М.И.ларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг қарори билан О.Қ. ва М.И.лар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган ҳамда олинган ашёлар давлат фойдасига мусодара қилинган.
Мавзуга оид
13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади
11:20 / 14.03.2025
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
10:06 / 13.03.2025
Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга қарши рейд бошланди
14:40 / 12.02.2025