Тошкент халқаро кинофестивали қачон ўтказилиши маълум бўлди
Жорий йилнинг 19 март куни “Ўзбеккино” миллий агентлигида Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш, Ўзбекистон кинематография академиясини ташкил этиш, “Киночилар уйи”ни барпо этиш каби масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
“Ўзбеккино” ахборот хизмати хабарига кўра, прeзидeнтнинг “Ипак йўли дурдонаси XIII Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, фестивал жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон кинематография академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси бўйича тақдимот бўлиб ўтди.
Тақдимотдан сўнг кун тартибидан ўрин олган масалалар батафсил кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Тошкент халқаро кинофестивали фаолияти тикланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024